Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ОАВ прокуратура ҳақида

Тадбиркорлар соҳа учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар билан танишди

Жиззахда Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур фармон хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорларга кенг эркинлик бериш, улар фаолиятига аралашувни тубдан қисқартишга қаратилгани таъкидланди. Тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ва тўсқинлик қилишга йўл қўймаслик, режадан ташқари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш бўйича белгиланган талаблар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

– Фармонда белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулкни муҳофаза қилишни сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қилмоқда, – дейди вилоят прокуратурасининг қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи М.Хўжамқулов. – Хусусан, прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги устидан назорат кучайтирилди. Тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш, уларнинг қонуний фаолиятига ҳар хил важлар билан таъсир этиш ҳолатларининг олдини олиш, тадбиркорга нисбатан жиноий жазо қўллашни кескин чеклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар фармонда белгиланган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этишга хизмат қилмоқда.

Банк терминаллари ва пластик карточкалар сонини кўпайтириш орқали нақдсиз пул айланмасини яхшилаш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар амалга оширилишида аҳолига янада қулайлик яратиш, бу соҳада мавжуд муаммолар ечими юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича фикр алмашилди.

Семинарда Жиззах вилояти ҳокими У.Узоқов сўзга чиқди.

Тошқул Бекназаров, ЎзА 

19.01.2017

Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси