Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ОАВ прокуратура ҳақида

ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ — ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги Қонун қоидаларини амалга ошириш доирасида ташкил этилган семинарда Бош прокуратура ходимлари, вилоят прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар матбуот хизмати бўйича катта ёрдамчилари, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари матбуот гуруҳларининг катта инспекторлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Қайд этилганидек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ахборотдан эркин фойдаланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, кенг жамоатчиликни юртимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати хусусида тизимли хабардор қилиб бориш Ўзбекистонда демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнининг, кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Шу маънода айтганда, прокуратура органлари матбуот хизматлари фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида мунтазам ахборот тақдим этиш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳолига ўз вақтида етказиш борасида фаол иш олиб бормоқда. Бу йўналишда ишларнинг самарали йўлга қўйилиши қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилишига имкон яратади, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданият ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш, фуқароларни қонунга ҳурмат ва қонунбузилишларга муросасизлик руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади.

Тадбирда прокуратура органлари фаолиятига оид ахборотни, расмий хабарларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш, жамоатчилик ва босма ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, матбуот материалларини мунтазам таҳлил қилиб бориш, қонун ҳужжатлари ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ижрочилар ҳамда кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш бўйича ишларни янада такомиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилди.

Семинарда прокуратура органлари матбуот хизматлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва бу борада қонун ҳужжатлари талаблари ижросини қатъий таъминлаш юзасидан таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Қобил ХИДИРОВ,

"Халқ сўзи" мухбири

29.12.2015

Манба: "Халқ сўзи" газетаси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси