Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ОАВ прокуратура ҳақида

ИНСОНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ

Халқимизга хос эзгулик, яхшилик ва бағрикенглик ва фаолияти жамиятимизда ҳам илдиз отиб, ўз мевасини беряпти.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов такдимномасига биноан 2015 йил 3 декабрда Олий Мажлис Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарори қабул қилингани бағрикенгликнинг амалдаги кўриниши бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида мазкур карор ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Ҳ.Ҳалимов бошқарган йиғилишда мамлакатимизда барча соҳаларда, хусусан, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлашга, инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Мамлакатимизда Президентимиз такдимномасига биноан амнистия акти қабул қиинаётгани бунинг ёрқин тасдиғидир. Чунки билиб-билмай жиноят содир этган ва жазога тортилган, лекин кейинчалик хатосини тушуниб етган кўплаб шахслар шу асосда оиласи бағрига қайтади.

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати Қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Жазони ижро этиш жойларидан қайтиши кутилаётган шахсларнинг жамиятга мослашишига имконият бериш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, иш билан таъминлаш, ёлғиз ва ёрдамга муҳтожларга тегишли ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганлар ўз ота-оналари ёки васийлик органларининг назоратига топширилиши, тиббий ёрдамга муҳтожларга соғлиғини тиклаши учун шароит яратишга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сенат аъзолари, Қонунчилик папатаси депутатлари, Олий суд, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судлари, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Солиқ ва Божхона давлат қўмиталари, прокуратура ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган йиғилишда амнистия акти ижросини таъминлаш ишларини ўз вақтида ва самарали олиб бориш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.

(Ўз мухбиримиз)

29.12.2015

Манба: "Инсон ва қонун" газетаси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси