Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ОАВ прокуратура ҳақида

БАҒРИКЕНГЛИКНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари ҳамда журналистлар иштирокида ўтган мазкур йиғилишда амнистиянинг жойлардаги ижросини таъминлаш, мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, амалиётда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, ходимларнинг масъулияти ва малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Сенатнинг амнистия тўғрисидаги қарори ижросини тўлиқ таъминлашда суд-ҳуқуқ органлари билан бир қаторда жамоат ташкилотлари, хусусан, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига ҳам катта масъулият юкланади. Мазкур ташкилотларнинг ушбу жараёнда фаол иштирок этиши амнистияни қўл-лашнинг барча босқичида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, жазодан озод этилган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштиришда жамоатчилик назоратини кучайтириш имконини беради. Бунда озод қилинган шахсларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши ва ишга жойлаштирилишини таъминлаш, ёлғиз, ёрдамга муҳтож шахсларни ногиронлар ва қариялар уйларига жойлаштириш, вояга етмаганларни ота-оналарининг, васийлик ва ҳомийлик органларининг назоратига топшириш, зарур ҳолларда уларни тегишли таълим муассасаларига юборишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда амнистия тўғрисидаги ҳужжатнинг қабул қилиниши инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият даражасига кўтарилганининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Бу ҳақда тадбирда сўзга чиққанлар алоҳида тўхталиб, амнистия акти инсонпарварлик ва бағрикенглик, миллий қадриятларга ҳурмат сиёсатининг амалдаги ифодаси экани билан бирга, билиб-билмасдан жиноят йўлига кириб қолганларни кечириш, уларга инсонпарварлик актини қўллаш, ҳар қандай қилмиш учун жазонинг муқаррарлигини англаб етишида муҳимлигини таъкидлади.

Аслида бағрикенглик, кечиримлиликнинг ёрқин ҳаётий тимсоли бўлган амнистия актининг қўлланилиши самарадорлигини, очиқ-ошкоралигини таъминлаш ўта долзарб вазифадир.

Тадбир давомида амнистия акти ижросини таъминлаш, мазкур жараёнда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва мутасадди ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Қизғин руҳда ўтган мазкур йиғилишда амнистиянинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича оммавий ахборот воситаларига тегишли тавсиялар берилди.


Аслиддин СУЮНОВ
«Mahalla» газетаси мухбири

19.12.2015

Манба: «Mahalla» газетаси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси