Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Қонунийликни мустаҳкамлаш

Прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилди.

Кўрилган чоралар, шу жумладан, давлат органларининг ҳуқуқий ҳужжатларини тизимли равишда ўрганиш натижасида:

– 146.066 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– қонунбузилиши сабабларини бартараф этиш борасида 25.504 та тақдимномалар юборилди;

– судларга 375,2 млрд. сўмни ундириш борасида 39 мингдан ортиқ аризалар киритилди;

– 16.545 нафар шахс қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳисобот даврида прокуратура идоралари томонидан 123 мингдан ортиқ мурожаатлар ҳал этилиб, 141 минг нафар фуқароларнинг қабули (шу жумладан ҳудудларга чиққан ҳолда) таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси