Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

Прокуратура органлари томонидан 2016 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Мурожаатларнинг муддатида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича:

– 3.371 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

– 2.260 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 194 мингдан ортиқ мурожаатлар ҳал этилди.

Фуқароларнинг қабулига, шу жумладан, уларни бевосита прокурорлар томонидан жойларда қабул қилинишига жиддий эътибор қаратилиб, 173 мингдан зиёд фуқароларнинг қабули таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси