Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан 2017 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Мурожаатларнинг муддатида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича:

- 13737 дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

- 1.824 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 169.389 та мурожаатлар ҳал этилди.

Фуқароларнинг қабулига, шу жумладан, уларни бевосита прокурорлар томонидан жойларда қабул қилинишига жиддий эътибор қаратилиб, 141.757 нафар фуқароларнинг қабули таъминланди.

Бош прокуратуранинг
Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

23.08.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси