Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбирлар

Ёш мутахассислар ўқуви

Бош прокуратура Олий ўқув курсларида прокуратура органларига хизматга қабул қилинган ёш мутахассислар учун ўқув машғулотлари якунланди.

Тингловчилар учун прокурор-тергов амалиётини самарали ташкил этиш, уларда ахборот-таҳлил кўникмалари, ташкилотчилик қобилияти ва юқори профессионал фазилатларни шакллантиришга қаратилган машғулотлар ўтказилди.

Тингловчиларнинг фикрича, Олий ўқув курсларининг профессор-ўқитувчилари ва Бош прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган машғулотлар уларнинг прокурорлик фаолияти амалиётига оид билимини янада бойитиш, назарий ва ҳуқуқий тайёргарлик даражасини ошириш имконини берди.


Бош прокуратуранинг
Олий ўқув курслари

08.02.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси