Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбирлар

Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курслари ҳақида

Прокуратура органлари ходимларининг малакасини тизимли асосда ошириш, раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва замонавий ўқув услубларини қўллаган ҳолда уларнинг ишчанлик фазилатларини такомиллаштириш прокуратура органлари зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришда муҳим аҳамиятга эгадир.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларида раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курслари ҳамда прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари ўтказилмоқда.

2015 йил октябрь ойида синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган 18 нафар прокуратура ходими Олий ўқув курсларининг раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсига тингловчи сифатида қабул қилинди. Ушбу курснинг ўқув дастурига кўра 576 соат назарий ва амалий фанлардан иборат машғулотлар 6 ой давомида ўтказилади.

DSC_0107.JPG   DSC_0153.JPG   DSC_0095.JPG                     

Шунингдек, 2016 йил 26 январда “Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида бошланган бир ойлик малака ошириш машғулотларида лавозимга янги тайинланган 32 нафар туман (шаҳар) прокурори ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар иштирок этмоқда.

Ушбу ўқув машғулотларидан кўзланган асосий мақсад тингловчиларнинг ўз фаолиятида замонавий ахборот технологиялари имкониятлари, глобал ахборот тармоқлари ресурсларидан фойдаланиш бўйича билимини кенгайтириш ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш, демократик ҳуқуқий давлат қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва қонунийликни мустаҳкамлаш соҳасидаги билимини бойитиш ва раҳбарлик қобилиятини мукаммаллаштиришдан иборат.

DSC_0110.JPG  DSC_0062.JPG  DSC_0128.JPG


Бош прокуратуранинг
Олий ўқув курслари

27.01.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси