Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Кенгаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ФАХРИЙЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ–ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТЧИЛИК МАРКАЗИ

Марказ раиси - Калонов Ботир Ҳамзаевич, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2001 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг тўққиз йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда 2002 йилни – “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилди.

Шу муносабат билан 2002 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қарияларни қадрлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Ушбу Дастур ижросини таъминлаш борасида мамлакатимизда кўплаб самарали ишлар амалга оширилди, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ташкил этилди.

Марказнинг 2002 йил 22 ноябрда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган Низомига кўра, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фахрийларини эъзозлаш, уларга зарур моддий, маънавий, тиббий ёрдам кўрсатишда фаол иштирок этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш унинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Марказ прокуратура органларида кўп йиллар самарали меҳнат қилган 387 нафар фахрийни бирлаштиради. Жойларда Марказнинг ҳудудий бўлимлари фаолият юритиб келмоқда.

Марказ томонидан ҳар йили фахрийларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, соғлигини сақлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Бундан ташқари, фахрийларни байрамлар арафасида ва юбилейларда табриклаш, совғалар топшириш, моддий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.


Манзил: 100060, Тошкент ш., Миробод тумани Истиқлол кўчаси 22-уй

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси