Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

МУЛОҚОТ–ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Зангиота туманида 75 та умумтаълим мактаби, 11 та касб-ҳунар коллежи, 1 та академик лицей, 68 та мактабгача таълим муассасаси, 3 та мусиқа ва санъат мактаби, 2 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва 1 та «Баркамол авлод» болалар маркази фаолият кўрсатади.

Зангиота тумани прокуратураси томонидан тумандаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида доимий давомат тадбирлари ўтказилиши натижасида ўқув маш­ғулотларига қатнашмаётган 353 нафар ўқувчи таълимга қайтарилди.

Туман прокуратураси ташаббуси билан ўқувчилар давоматини яхшилаш, уларни таълимга тўлиқ жалб этиш мақсадида фарзандларига таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаётган ота-оналар рўйхати ва фотосуратлари «Баннер-кўргазма» шаклида аҳоли гавжум бўлган жойларга ўрнатилди. Натижада ўқувчилар давомати 90 фоизга етди.

Туманда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Баркамол авлод билан буюк келажак сари» номли ҳужжатли фильм мактаб ҳамда коллеж ўқувчиларига намойиш этилди.

Туман прокуратураси томонидан ўтказилган текширишларда аниқланган қонунбузилишларга ўз вақтида­ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилиши натижасида ҳудудда вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликнинг кескин камайишига эришилди.

Тумандаги таълим муассасаларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган меҳнат тўгараклари фаолияти ҳам прокуратура ходимларининг доимий эътиборидадир.

Туман прокуратураси ташаббуси билан вояга етмаганлар орасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун тумандаги­ барча умумтаълим мактабларида «Ёш руҳ­шу­нос» тўгараклари ташкил этилиб, уларга 1686 нафар ўқувчи жалб қилинган.

***

Президентимиз Шавкат Мирзиёев асос солган халқ билан мулоқот, мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги тизим – Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхона мамлакатимизда ҳар бир соҳа ва ҳудуддаги асл манзарани, мавжуд аҳволни реал кўриш ва баҳолаш, оддий одамлар қалбига қулоқ солиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш имконини бермоқда. Асосий мақсад – давлат идораларининг халқ талаб ва истаклари асосида ишлашига эришиш, халқимизни ҳаётдан рози қилиш.

Ушбу долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қибрай тумани прокуратураси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, мурожаатларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини ҳамда қонун бузилишига йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини тизимли равишда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, 2017 йилнинг 4 ойи давомида юридик ва жисмоний шахслардан туман прокуратурасига 527 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 278 таси жойида ҳал қилинди. Қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилиб, назоратга олинган.

Шу билан бирга, туман прокуратураси томонидан сайёр қабуллар ҳам ташкил этилмоқда. Бу эса фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш имконини бермоқда.

***

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» этиб белгиланди. Бу эса фуқароларнинг ҳушёрлигини ошириш ва қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Масалан, Чирчиқ шаҳрида пайшанба кунлари «Ҳуқуқий маданиятни оширамиз ва жиноятчиликка йўл қўймаймиз» шиори остида тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинаяпти. Ушбу тадбирларга Чирчиқ шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари бош-қош бўлмоқда.

Прокуратура, ИИБ, ҳокимлик ходимлари кенг жамоатчилик вакиллари билан­ биргаликда мунтазам равишда хонадонларда бўлиб, муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўришмоқда. Шунинг­дек, ўзаро суҳбатларда жамиятда қонун устуворлиги, адолат, тинчлик-осойишталик ва тотувликни таъминлаш миллий ва умум­инсоний қадрият­ларимизнинг асоси экани таъкидланмоқда.­ Узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларни тадбиркорликка жалб этиш учун давлатимиз томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган сиё­сатнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.­

Бундан ташқари, Чирчиқ шаҳар прокуратураси ташаббуси билан охирги уч ой ичида аҳоли яшаш манзилларида 4500 дан ортиқ видеокамера ўрнатилди, маҳаллалар фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар базасини тўлиқ шакллантириш борасида тегишли ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда алимент тўламаётган ишсиз шахсларни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўктам РЎЗИЕВ 
тайёрлади

Манба: “Ҳуқуқ ва бурч” журналининг 5-сони

30.05.2017

100097, г. Ташкент, улица Чапаната, квартал Ц.

Прокуратура Республики Узбекистан