Call-center: 1007

По общим вопросам: 232-10-07

Генеральная прокуратура Республики Узбекистан

Новости

МУЛОҚОТЛАРДА ИНСОН МАНФАТЛАРИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Бугунги кун ҳар бир раҳбардан одамлар дарди билан яшаш, уларнинг муаммоларини вақтида ҳал этиб, фаровон турмушини таъминлашни давр талаб этмоқда. Халқ билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг мурожаат ва шикоятларини тинглаб, камчиликларни бартараф этиш яхши самара бермоқда. Бу борада Президентимизнинг Фармони асосида ташкил этилган Халқ қабулхоналари аҳоли учун жуда катта қулайлик туғдирмоқда.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да прокуратура ходимлари ҳам ғоят масъулиятли вазифаларни бажармоғи лозим бўлади. Биронта ҳам мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак», - деган эди Давлатимиз раҳбари прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган учрашувда.

Зеро, Президентимиз кўрсатмасига кўра, раҳбарлар мунтазам равишда халқ орасида бўлиб, шахсий қабуллар ташкил этишлари, жойлардаги муаммоларни ҳал этишлари зурур. Бундан кейин жойлардаги раҳбарлар фаолиятига ўша ҳудуддаги аҳолидан тушаётган мурожаатлар сони, уларнинг халқ ичида юриши, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимига қараб баҳо берилиши, қисқа қилиб айтганда, раҳбарларга халқнинг ўзи баҳо беради.

Шу асосда прокуратура органлари ходимларининг ҳудудларда халқ билан яқин мулоқотда бўлиши, уларга қонуний ёрдам бериши кўзда тутилган.

Маълумки, суд ҳужжатларининг ижроси суд ижрочисига катта масъулият юклайди. Бироқ, таҳлиллар кейинги йилларда ижро ҳужжатлари вақтида бажарилмаганлиги учун қарздорлик ошиб кетаётганини кўрсатган эди. Бундан етарлича хулоса чиқарган вилоят прокуратураси ташаббус кўрсатиб, суд ижрочиларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида туманлардаги суд ижрочилари бўлимида ўз қабул кунларини ташкил этишди. Ижро иши юритиш билан боғлиқ масалалар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Кейинги йилларда суд ижрочилари Департаменти туман-шаҳар бўлимлари моддий-техник базаси янгиланиб, ходимлар учун барча зурур шароитлар яратиб берилмоқда. Масалан, вилоятнинг олтита туманида янгитдан бунёд этилган ихтисослаштирилган суд ижрочилар бўлими бинолари фаолият кўрсатмоқда. Ходимлардан эса талаб қилинадигани сифатли ва самарали ишлашдир. Бироқ, айрим сабабларга кўра, ундирувда совуққонликка йўл қўйилаётгани боис, йилдан-йилга қарздорлик ошиб бораётган эди.

Ургут туман прокуратурасида вилоят прокуратураси ҳамда Суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастуридан келиб чиқиб вилоят прокуратурасининг махсус қабулхоналари ташкил этилишига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда вилоят прокуратураси, Суд департаменти вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ҳамда суд ижрочилари туман-шаҳар бўлими бошлиқлари, ички ишлар, туман прокуратураси ходимлари иштирок этишди.

Семинарда суд ижрочилари туман-шаҳар бўлимларида вилоят прокуратурасининг махсус қабулхоналари ташкил этилиши таъкидланди. Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни эшитиш ва муаммоларини ҳал қилиш мақсадида белгиланган режа асосида қабул кунлари ташкил қилинган.

Шунингдек, тадбирда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”даги асосий вазифалар, мурожаатлар билан ишлашда совуққонликка йўл қўймаслик, қабулга нажот истаб келган фуқароларга амалий ёрдам бериш, ишга масъулият билан ёндашиш масалалари, жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда олиб борилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотлар, аввало, инсон манфаати, унинг орзу-умидлари, эзгу ниятларини рўёбга чиқаришдек ҳайрли мақсадга хизмат қилмоқда. Бу борада шубҳасиз «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган тамойилни амалда қарор топтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожааатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан юқорида таъкидланган муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни ҳал этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, соҳада фидоийлик кўрсатаётган ва ижобий натижаларга эришаётган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Суд ижрочилари Ургут туман бўлимида прокуратура ходимлари томонидан қабул қилинган фуқаро М.Худоёровнинг мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатга кўра, даъвогар М.Худоёрова қарздор Ў.Назаровдан бир ярим йил мобайнида алимент пулларини олмаганлиги айтди. Ушбу мурожаат шу ернинг ўзида ҳал этилиб, қарздордан даъвогарга 3,5 млн. сўм маблағ тўлаб берилди.

Ўтказилган тадбир ҳам шу мақсадга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Зеро, фуқароларни ташвишга солаётган муаммоларга, жойларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар барҳам топиши энг катта мақсадимиздир.

Улуғбек ҲАМДАМОВ 
Ургут туман прокурори

Манба: “Адолат сари” юридик газетасининг 3-сони, 15.02.2017 йил 

02.03.2017

Медиатека

140157, г. Самарканд, пл. Куксарой, 4.

Прокуратура Республики Узбекистан